АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция авиазарбалари натижасида охирги 30 кун ичида ИШИДнинг 18 етакчиси йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

АҚШ қуролли кучларининг Ироқ ва Суриядаги қўмондонлиги вакилининг айтишича, зарбалар ИШИДнинг қўмондонлари, хорижий ёлланма жангарилари, координаторлари ва информаторларига қаратилган бўлган.