АҚШ ҳукумати Boeing’нинг Қатарга умумий қиймати 4 млрд долларлик 36 та F-15 ва 28 та F/A- 18E/F "Super Hornet" қирувчи самолётларини сотишини маъқуллади. Шунингдек, Кувайтга 3 млрд долларлик 12 та F/A- 18E/F "Super Hornet"га буюртма берилиши мумкин.

Шунингдек, Lockheed Martin’га Баҳрайнга 1 млрд долларлик 17 та F-16 та қирувчи самолёти сотиш ва яна 20 тагача самолётни модернизация қилишга рухсат берилди. 

Ҳукумат ушбу битимларни Исроилнинг хавотирлари ва Қатарнинг исломчи гуруҳлар билан эҳтимолий алоқадорлиги учун танқид қилинаётгани сабабли 2 йилдан кўпроқ вақт давомида кўриб чиқаётганди.

Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати конгрессменларни бу битимларни маъқуллашидан норасмий равишда огоҳлантиришни бошлаган. Сўнгра битимлар тузилгани 40 кундан кейин расман эълон қилинади. Ўшанда конгрессменларда битимларни тузиш учун 30 кун вақт бўлади.