Bloomberg: Каддафий жамғармаси Goldman Sachs сабабли 1,2 млрд доллар йўқотган

Иқтисодиёт 29 Сентябрь 2016 4485

Ливия давлат жамғармаси (LIA) дунёнинг энг йирик банкларидан бири бўлган Goldman Sachs билан ҳамкорликдан 1,2 млрд доллар зиён кўрди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, Ливия Goldman Sachs’ни Муаммар Каддафий амалдорларини сотиб олишда, LIA’га зиён келтирувчи қимматбаҳо қоғозларни сотиш ва жамғарма раҳбарлари тажрибасизлигини ўз мақсадларида қўллашда айбламоқда. 

Агентлик маълумотларига кўра, Goldman Sachs’нинг собиқ ходими Юсеф Каббаж профессионал ахлоқ меъёрларини қасддан бузган ва LIA вакилларини аввалдан барбод бўлишга маҳкум бўлган молиявий операцияларга боришга кўндириш мақсадида ёлғон маълумотлар берган, бу эса 2008 йилда жамғарманинг 1,2 млрд доллар йўқотишига олиб келган. Банк раҳбарияти шундан кейин Каббажни бўшатиб юборган.

Банк вакиллари жамғарма раҳбарияти барча молиявий операциялар, сотиб олинаётган ва сотилаётган қимматбаҳо қоғозлардан хабардор бўлганларини ҳамда жамғарманинг бу позициясини асоссиз деб айтмоқдалар.

2014 йилда жамғарма вакиллари Goldman Sachs’ни судга бериб, йўқотилган пулларни қайтаришни талаб қилганлар. Бу иш бўйича тафтиш жорий июнда бошланган.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар