Ўтган йил якунларига кўра, Буюк Британияда 100 ёшли кишилар сони рекорд даражани қайд этган. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик Миллий статистик хизмати хабар берган.

Айни вақтда Буюк Британияда жами бўлиб 14,5 минг нафар 100 ёшдан ўтган киши бор. 2002 йил билан таққослаганда 1 аср кўрган британияликлар сони 2 баробар ошган.

"Бирлашган қиролликда 90 ёшдан ошган кишилар сони ярим миллион. Бу ёш тоифасида 100 эркакка 240 аёл тўғри келади", дейишган мутахассислар.

Мамлакатда 105 ёшдан улуғлар сони ҳам кейинги 20 йилликда ўсган ва айни вақтда бу тоифага кирадиган қариялар сони - 850 нафар.

Кейинги анъаналар шуни кўрсатмоқдаки, Буюк Британияда аҳолининг кексайиши кузатилмоқда. 1974 йилдани буён буюк британияликларнинг ўртача ёши 33,9 ёшдан 40 ёшгача ўсди. Иммиграцияга қарши курашаётган бўлсада, Буюк Британия аҳолиси 65 миллионга етди.