2016 йилнинг 5 октябрь куни Star Med Center ташхис марказида Жанубий Кореянинг етакчи тиббиёт муассасаларининг тажрибали шифокорлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда маҳаллий беморлар учун бепул кўрик ўтказадилар. Хусусан:

1. Нейрожарроҳ, доктор Пак Хен Ги.

Стэнфорд университети Cyberknife марказининг радиожарроҳлик бўлимида фаолият юритган, “Кибер пичоқ ёрдамида қон чиқармай даволаш” ва анестезия борасида катта тажрибага эга. Ҳозирда Сеул университети қошидаги «Сунчхонхян» клиникасида нейрожарроҳ бўлиб ишлайди.

2. Уролог, доктор Сон Жун Хван.

«Гонг» госпиталининг собиқ бош шифокори, кўп йиллар мобайнида урологик касалликларни даволаб келади, Корея Урологлар уюшмаси, Эндоурология жамияти аъзоси, «Бунданг Жесэнг» госпиталининг уролог шифокори.

3. Онколог, доктор Ли Чаэ Янг.

«Сам» госпиталининг жарроҳлик онкология соҳасидаги мутахассиси, кам учрайдиган хасталик – перитонеал саратонга чалинган беморларга ёрдам кўрсатади. Саратон маркази, Жарроҳлик онкология маркази бош шифокори лавозимида фаолият юритмоқда. 

4. Жарроҳ, доктор Ким Хюнг Чеол.

«Сун Чун Хянг» университети қошидаги «Бучеон» госпитали жарроҳлик бўлимида ишлайди, буйрак, жигар транплантацияси билан боғлиқ амалиётларни муваффақиятли ўтказиши ва саратонга чалинган беморларни самарали даволаши билан танилган. 2012 йилдан 2015 йилгача «Бучеон» госпитали вице-президенти, ҳозирги пайтда эса унинг раҳбари ҳисобланади. 

5. Кардиолог, доктор Ким Сергей.

Сеул миллий университети қошидаги Халқаро Тиббиёт марказида доцент лавозимида фаолият юритади, кардиология соҳасидаги тажрибали мутахассис. 

Кореялик мутахассислар маҳорат дарсларини ташкил қилиб, турли ташхисли беморларни кўрикдан ўтказадилар, беморлар турли босқичдаги касалликларни самарали даволаш усуллари, зарур дори воситалари борасида қимматли маслаҳатлар олишлари мумкин.

Тиббий кўрик аввалдан рўйхатга туриш асосида бепул ўтказилади. 

Рўйхатга туриш учун телефон рақамлари: +99890 175-16-70; +99890 948-99-81

Беморлар қабули 5 октябрь куни (14:00 дан 18:00 гача) Star Med Center клиникасида ўтказилади. Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзар 6, 6/1, «Мирзо Улуғбек» метро бекати.