Disney киностудияси “Қирол Шер”нинг янги қисмини суратга олади

Маданият 29 Сентябрь 2016 4880

Disney киностудияси «Қирол Шер» мультфильмини суратга олишни режалаштираётганини тасдиқлади. Картина режиссёри этиб Жон Фавро тайинланган. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинган.

Disney вакилларининг хабар беришларича, “Қирол Шер”ни суратга олиш, шунга ўхшаш картиналар, масалан, “Жунглей китоби”, “Малефисента” ва “Оппоғой”, шунингдек, 2017 йил катта экранларга чиқадиган “Соҳибжамол ва маҳлуқ” картиналарининг муваффақияти билан боғлиқ.

Янги “Қирол Шер” ўзида оригиналь мультфильмдан бир қанча қўшиқ ва мусиқаларни мужассамлаштиради. Унинг экранларга чиқиш санасига ойдинлик киритилмаган.

Маълумот учун: “Қирол Шер” — Disney киностудиясининг дунёга машҳур ва оммабоп картиналаридан бири ҳисобланади. 1994 йилда у мультфильмлар учун рекорд сумма, деярли миллиард доллар маблағ жамғарган эди. Фильм иккита «Оскар», учта «Олтин глобус» ва учта «Грэмми» мукофотларини қўлга киритган. Унинг саундтреки устида Ханс Циммер ва Элтон Жонлар ишлаган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар