27 сентябрь куни Тайвань оролига талофатлар етказган «Меги» тўфони 28 сентябрь куни Шарқий Хитой соҳилларидаги Фуцзянь вилоятига ёпирилди, табиий офатнинг асосий зарбасини Цюаньчжоу шаҳри қабул қилди. 

Тўфоннинг эпицентрида шамол тезлиги соатига 118,8 километрга етмоқда. Метеорологлар «Меги» тўфони Хитой жанубидаги Гуандун вилоятига ёпирилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Айни вақтга келиб, бу табиий офатдан жабр кўрганлар сони 700 нафардан ортган. Тўфон етиб борган ҳудудларда 1,29 млн уй электр таъминотисиз қолган, яна 10 минг уй ичимлик сувидан узилган.