Инҳа университети талабалари Жанубий Кореядаги математика фестивалида иштирок этишди

Ўзбекистон 29 Сентябрь 2016 3493

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг талабалари Жанубий Кореянинг Чеджу вилоятида ўтказилган математика фестивалида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этишди.

IUT талабалари Муҳриддин Исмоилов ва Улуғбек Абдуллаев фестивалда “Ўзбекистонда математика маданияти” (Math Culture of Uzbekistan) номли махсус стенд билан қатнашишди. Мазкур стенд ўтган ўқув йилида IUTда дарс берган  профессор Парк Жинам томонидан тайёрланган эди.

Инҳа университети сайтида маълум қилинишича, профессор Парк Жинам Ўзбекистоннинг математика соҳасидаги бой меросининг катта мухлиси ҳисобланади. Ўзбекистонда ишлаган даврида у архитектура бинолари ва уларнинг қурилиш услубларини диққат билан ўрганди. Мазкур биноларни қурган ва безатган усталар турли математик ва геометрик шакллардан фойдаланишган. Шунингдек, профессор Парк 2016-йилнинг январь ойида катта муваффақият билан ўтказилган “Ажойиб математика” фестивалининг ташаббускорларидан бири эди.

Қайд этиб ўтиш керакки, Муҳриддин Исмоилов ва Улуғбек Абдуллаев ўқишдаги аъло баҳолари ҳамда “Ажойиб математика” фестивалида кўнгиллилар сифатида қатнашиб, Чеджу вилоятида ташкил этиладиган тадбирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.

IUT талабалари Ўзбекистондаги тарихий ва замонавий биноларнинг суратларини тайёрлашди. Шунингдек, биноларнинг тарихи ва геометрик шакллар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Улуғбек Абдуллаев қайд этди: “Фестиваль юқори савияда ўтди. Унда турли мавзуларни қамраб олган кўпгина стендлар тақдим этилди. Бизнинг стенд барчада катта қизиқиш уйғотди, буни стендимиз олдида тўпланган мухлислардан ҳам билиб олса бўлардик. Уларнинг орасида ўқитувчи ва профессорлар, талабалар, кўнгиллилар, математика ишқибозлари ва бошқалар бор эди. Улар стендимизда тақдим этилган Ўзбекистоннинг маданий меросига катта қизиқиш билдиришди”.

“Мазкур фестивалда қатнашганим жудаям фойдали бўлди. Бу ерда янги инсонлар билан танишдим ва кўпгина дўстлар орттирдим. Шунингдек, математика бўйича ўз билимимни, муомала маданиятимни яхшилаб, дунёқарашимни кенгайтириб олдим. Мана шундай ихтирочилик ва ижодкорлик фестивалида қатнашиш имкониятини яратиб бергани учун IUTга ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - деди Абдуллаев. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар