Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси собиқ дарвозабони Оливер Кан мураббийлар штаби ва жамоа футболчиларини ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи, 2-тури доирасида Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан учралган мағлубиятни чуқур таҳлил қилишга чақирди. Карло Анчелотти шогирдлари ушбу ўйиндан 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди.

«Атлетико» — ҳаддан ташқари кучли жамоа. Лекин «Бавария»дагилар ўз олдиларига шундай савол қўйишлари керак: нега жамоа бу ўйинда эса вариантларсиз кўринди. Ҳолбуки, кейинги вақтларда жамоа ўйини ранг-баранг эди. Ғоялардан ташқари, жамоага бу ўйинда тезлик етишмади. Роббен ва Рибери ҳар сафар рақиб дарвозасига орқа ўгириб турарди. Бу аҳволда кўп нарсага эришиб бўлмайди», — дея Каннинг сўзларини келтиради Sport1.