Якунланиб бораётган 29 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир қатор Ўзбекистон фуқаролари фахрий унвонлар билан тақдирланди

2015 йил 29 сентябрь куни Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг фармони эълон қилинди.

>>>  Батафсил.

Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтади

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида 1 октябрдан бошлаб янги ойлик йўл чипталарини киритишни маълум қилди.

>>>   Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Хоразмга ташрифи вақтида Тахиатош ИЭС қурилишини тезлаштириш бўйича кўрсатма берди

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, шу билан бир вақтда бош вазир Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятига ташрифни амалга оширди.

>>>  Батафсил.

Обама ўз қизларининг ҳарбий хизматга боришига қаршилик қилмайди

АҚШ президенти Барак Обама ўз қизлари Малия ва Сашанинг мамлакат қуролли кучлари сафида хизмат қилишига тўсиқ бўлмайди.

>>>   Батафсил.

Фотогалерея. Инсон тўфонга қарши

27 сентябрь куни Тайвань оролига талофатлар етказган «Меги» тўфони 28 сентябрь куни Шарқий Хитой соҳилларидаги Фуцзянь вилоятига ёпирилди, табиий офатнинг асосий зарбасини Цюаньчжоу шаҳри қабул қилди.

>>>  Батафсил.

Экологлар бонг урмоқда: Ер сайёрасидаги ис гази кўрсаткичи 400 ppm даражасидан ошиб кетди

2016 йил сентябрь ойида Ер атмосферасидаги СО2 гази (ис гази) улуши белгиланган меъёр 400 ppm (миллионга бир) рақамини ортда қолдирган.

>>>  Батафсил.

Саддам Ҳусайн саройи антиқа буюмлар музейига айлантирилди

Ироқ жануби-шарқидаги Басра шаҳрида жойлашган Саддам Ҳусайннинг собиқ саройи музейга айлантирилди.

>>>  Батафсил.

Марказий банк Республика валюта биржасига лицензия берди

Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабарига кўра, Республикада валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи биржа фаолият юрита бошлайди.

>>>   Батафсил.

Янги Volkswagen ҳайдовчисиз юради

Германиянинг Volkswagen компанияси Париж автосалонига муқобил бошқаришга эга электромобиль концептини келтирди.

>>>  Батафсил. 

Хитойда дунёдаги энг улкан лифт ишга тушди

Хитойнинг Хубей вилоятида Хубэй Янцза дарёсидаги дунёдаги энг йирик «Уч дара» гидроэлектростанцияси яқинида жаҳондаги энг катта кема лифти ишга тушди.

>>>  Батафсил.

Тошкент бозорида харидоргир бўлган мобиль телефонлар нархи эълон қилинди

Тошкентдаги “Малика” савдо марказида сотилаётган телефонларнинг 2016 йил 24 сентябрь ҳолатига кўра нархларини эълон қилинди.

>>>  Батафсил.

Роналдунинг самолёти Барселона аэропортида аварияга учради

“Реал Мадрид” футболчиси Криштиану Роналдунинг Gulfstream G200 самолёти Барселонадаги El Prat аэропортига қўниш вақтида аварияга учради.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Хитойга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши расмий ўйинлар олдидан ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади.

>>>  Батафсил.