Классик инглиз тилининг йўқ бўлиб кетиши муддатлари маълум қилинди

Жамият 29 Сентябрь 2016 5518

Йорк университети тадқиқотчилари 50 йилдан кейин британ инглиз диалекти йўқ бўлиб кетишини, унинг ўрнини эса инглиз тилининг кўп маданиятли лондонча варианти эгаллашини прогноз қилмоқдалар. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Инглиз тилининг классик варианти йўқолиши унинг глобал тиллиги, жумладан Лондонда яшовчи карибликлар, ғарбий африкаликлар ва осиёликлар таъсири билан шартланади. 

Олимлар томонидан прогноз қилинаётган ўзгаришлар тилнинг грамматикасига эмас, балки фонетикасига таъсир қилади. Авваламбор, th товуши йўқолиб, унинг ўрнини сўзга қараб f, d ёки v товушлари эгаллайди. Бунинг натижасида, мисол учун thick сўзи fick’га айланади.

Шунингдек, u товуши барча жойда oo билан алмашади. Мисол учун, duke сўзи dook’га, news сўзи nooze’га, beauty сўзи booty’га айланади. Фонетиканинг соддалаштирилиши бир қатор сўзларнинг бир хил талаффуз қилинишига олиб келади, мисол учун wed ва red, paw ва pool.

Товушларнинг сўзлардаги сони камаяди. Кетма-кет келган ундош товушлар қисқаришга учрайди. Мисол учун, text сўзида охирги t йўқолиб, сўз tex сўзига айланади.

Олимлар фонетиканинг ўзгаришини инглиз тилининг табиий ривожланиши деб ҳисобламоқдалар ва бу жараённи тўхтатиб туришдан маъно йўқ деб таъкидлашмоқда.

 

Кўпроқ янгиликлар