Польшанинг Гданьск шаҳридаги автоустахонада 25 йилдан бери Commodore 64 компьютеридан иш учун фойдаланиб келишади. Бу ҳақда Gizmodo нашри хабар ёзган.

Commodore’нинг фейсбукдаги расмий саҳифасида кўрсатилишича, ушбу компьютердан автомобиль валининг мувозанатини аниқлаш мақсадида фойдаланилади ва ҳалигача жуда яхши ишлаб турибди.

Маълумот учун, Commodore 64 компьютери 1982-1994 йилларда ишлаб чиқарилган. У MOS Technology 6510 процессорида ишлайди.