АҚШ давлат котиби Вашингтон Россия билан Сурия бўйича ҳамкорликни тўхтатиш ёқасида турганини айтди.

"Биз ҳамкорликни тўхтатиш ёқасида турибмиз, бу Сурияда юз бераётган бомбардимонлар ортида оқилона қадамдир. Биз бошқа йўлларни қидирамиз", деб айтди Керри.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Мария Захарова Вашингтон жазавага тушиш ёқасида турганини киноя билан айтганди.

Таъкидланишича, ҳамкорликни тўхтатиш бўйича қарор 29 сентябрда қабул қилинади.   

28 сентябрда Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни агар Россия Сурия армиясининг Ҳалабга ҳужумини тўхтатмаса, АҚШ у билан Сурия бўйича ҳамкорликни тўхтатишидан огоҳлантирган.