Reuters: АҚШ Сурияда мухолифатга бериладиган ёрдамни ошириши мумкин

Жаҳон 29 Сентябрь 2016 3517

АҚШ ҳукумати Суриянинг Ҳалаб вилояти ҳудудида ҳукумат қўшинларининг ҳаракатига жавоб тариқасида турли вариантларни кўриб чиқмоқда, улар орасида мухолифат қўллаб-қувватловини кучайтириш варианти ҳам бор.

Муҳокамалар ҳозирча айрим ташкилотлар доирасида кечмоқда ва ҳали Барак Обаманинг столига етиб борганича йўқ. Бу ҳақда Америкадаги юқори мартабали амалдорга асосланиб, Reuters агентлиги хабар берган.

Расмий Вашингтон ҳаракатининг салоҳиятли вариантлари орасида АҚШнинг Форс кўрфазидаги иттифоқдошларига мухолифатни янада кучли қуроллар билан таъминлашга рухсат бериш варианти ҳам мавжуд. 

Кенг миқёсли ҳаракат варианти кўриб чиқилмаяпти, чунки АҚШ президенти Барак Обама америкалик аскарларнинг ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишига қарши. Айни пайтда Суриядаги исёнчиларни ҳарбий тайёрлаш ва уларга маслаҳат бериш учун америкалик қўшимча махсус аскарлар жўнатилиши мумкин. Бундан ташқари, Ўрта Ер денгизи шарқида кема ва авиациялар гуруҳи кўпайтирилиши ва исёнчиларга гуманитар ёрдам бериш учун ҳаво коридори очилиши эҳтимоли бор.

Маълум қилинишича, ҳукумат қўшинларининг Ҳалабдаги ҳаракат суръати Оқ уйдагиларни ҳайрон қолдирмоқда. Чунки шаҳарнинг олиниши мухолифат кучларини жиддий зарба остида қолдиради.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар