“Реал Мадрид” футболчиси Криштиану Роналдунинг Gulfstream G200 самолёти Барселонадаги El Prat аэропортига қўниш вақтида аварияга учради. Бу ҳақда Испаниянинг Sport интернет-нашри хабар берди.

Манба берган маълумотга кўра, самолёт жиддий шикастланган. Авария самолётнинг шассидаги муаммолар сабаб рўй берган. Бортдаги инсонларнинг ҳеч бири жабрланмади. Роналдунинг ўзи самолётда бўлмаган.