Россияда ўтган унифайт бўйича ЖЧда Ўзбекистон вакиллари 16та медаль олди

Спорт 29 Сентябрь 2016 6182

19–26 сентябрь кунлари давомида универсал жанг (унифайт) бўйича 14–15 ҳамда 16–17 ёшли ўсмир йигит ва қизлар ўртасида Россиянинг Медин шаҳрида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

«Газета.uz» хабарига кўра, чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этган. Якунда ўзбекистонлик курашчилар 16та медаль олган ва умумжамоа ҳисобида мезбонлардан кейин 2-ўринни эгаллаган.

Биринчиликда 24 давлатдан 238 нафар спортчи ўз омадини синаб кўрган. Ўзбекистон термаси турнирга 9 нафар спортчи билан борган. Делегация таркибидан бош мураббий Меҳриддин Бакариев, Ўзбекистон универсал жанг федерацияси раиси Яшнарбек Зокирбеков ҳамда ҳакам Абдуфаттоҳ Шерматов ўрин олган.

Ўзбекистонлик курашчилар универсал жангнинг «классик» ва «лайт» йўналишида 1та олтин, 12та кумуш ва 3та бронза медалга эга бўлган.

Юсуф Сулаймонов (60 кг, классика — кумуш, лайт — бронза);
Асадбек Нематов (55 кг, классика — кумуш, лайт — кумуш);
Муҳамадали Абдурашидов (+80 кг, классика — кумуш, лайт — кумуш);
Абдуқодир Собиржонов (65 кг, классика — кумуш, лайт — бронза);
Қуддус Исломов (70 кг, классика — олтин, лайт — кумуш);
Шаҳзод Азаматов (50 кг, классика — кумуш, лайт — кумуш);
Жаҳонгир Олимов (45 кг, классика — кумуш, лайт — бронза);
Севинчхон Мирхонжонова (55 кг, классика — кумуш, лайт — кумуш).

Универсал жанг куч ишлатиладиган спортнинг иккикураш тури саналади. Иккикурашнинг биринчи тури – махсус тўсиқ чизиғини босиб ўтиш. Иккинчи тури – рингда (классик) ёки татамида (лайт) жанг қилиш.

Классик турда эркин кураш, дзюдо, самбо ва курашнинг бошқа туридаги усуллар қўлланади. Лайт тури жангнинг қаттиққўл қоидалари билан ажралиб туради. Унда ҳарбийлар ишлатадиган қўл жанги усулларидан фойдаланилади.

Курашчилар махсус шлем ва юпқа қўлпоқларда, оёқлар учун ҳимоя воситасида, тана қисми ҳимояланмаган ҳолда жанг олиб боради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар