Ироқ жануби-шарқидаги Басра шаҳрида жойлашган Саддам Ҳусайннинг собиқ саройи музейга айлантирилди. Бу ҳақда Luxury Listings ёзмоқда.

Музейда ноёб ва антиқа буюмлар намойиш қилинади. Бу буюмларга милоддан аввалги 400 йилларга тааллуқли тангалар ва кулолчилик идишларини киритиш мумкин. Директорнинг сўзларига кўра, кўргазма учун саройнинг танланганига сабаб, зулм ўрнини инсонийлик эгаллаганидир.

Молиявий етишмовчилик сабаб музейда фақатгина битта зал ишламоқда. Залнинг аъло даражада таъмирланиши учун 750 минг доллар маблағ йўналтирилган. Моддий ёрдамни Британиядаги хайрия ташкилоти ажратган.

Ироқнинг собиқ раҳбари бу ерда 2003 йилга қадар яшаган эди. Кейинчалик сарой британиялик аскарлар учун емакхонага айлантирилганди.

Маълумот учун, Саддам Ҳусайн Ироқни 1973 йилдан буён бошқара бошлаган. 2003 йилнинг баҳорида Ироқда АҚШ, Буюк Британия ва Австралиядан иборат коалиция уни қўлга олди. 2006 йилда Ҳусайнга нисбатан ўлим жазоси ўқилди ва у ўша йилнинг 30 декабрь куни ҳукм амалга оширилди.