Туркияда фавқулодда ҳолат яна 3 ойга узайтирилиши мумкин

Жаҳон 29 Сентябрь 2016 3146

Туркияда амалда бўлган  фавқулодда ҳолат яна 3 ойга узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар берган.

У бу қарор халқ томонидан қўллаб-қувватланишига умид билдирган.

Anadolu агентлиги маълумотига кўра, Туркия миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилиши якунларига кўра, ҳукуматга фавқулодда ҳолат тартибини Туркия ҳукумати, шунингдек фуқаролар эркинлиги ва ҳуқуқлари ҳимояси учун яна узайтириш таклифи берилган.

Фавқулодда ҳолат 21 июль куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 дан бошлаб уч ой муддатга жорий этилганди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилишини маълум қилганди. Ўшанда у мазкур қарор конституцияга тўлиқ мос эканлиги ва қонунлар ёки Туркия фуқаролари эркинлигини чекламаслигини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, тўнтаришга уриниш оқибатида 208 киши ҳалок бўлди, 1 500 нафари турли тан жароҳатларини олди.

Кўпроқ янгиликлар