Арманистон Марказий банки йил бошидан буён асосий фоиз ставкасини пасайтирган дунёнинг 200-бош молия муассасаси бўлди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Маълум бўлишича, 2016 йил 1 январидан бошлаб, дунёнинг 57та марказий банки иқтисодий ўсишга туртки бериш мақсадида қайта молиялаш ставкасини пасайтирган. Бу чоралар жаҳон молиявий инқирозидан 8 йил ўтгач, дунё иқтисодиётида пайдо бўлган заифликка қарши кураш учун зарур. 

Қайд этилишича, марказий банклар орасида Аргентина Бош банки қайта молиялаш ставкасини 17 марта пасайтириб, шу йилнинг майидан бери 1000 пунктдан кўпроқ, яъни 27,25 фоизгача арзонлаштирган.
 
Ўтган давр мобайнида ўзининг пул-кредит сиёсатини атиги бир маротаба кўриб чиққан мамлакатлар сирасига Англия, Нигерия ва Ўзбекистон киради. 

Бунда, энг катта молиявий амалиётни Европа ва Япония марказий банклари ўз зиммасига олди. Умуман, қайта молиялаш ставкаси бўйича энг кўп қарор қабул қилинган ой 2016 йилнинг май ойи бўлди. 

Россия Марказий банки сўнгги маротаба мазкур ставкани 16 сентябрда пасайтирди.