Банкка нақд пул топширмаган тадбиркор қонун олдида жавоб берди

Жамият 30 Сентябрь 2016 14703

Бухоро тумани Қўшработ қишлоғида яшовчи Илёс Жўраев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳалол, мард, уддабурон тадбиркор сифатида танилган эди. Аммо у нафсининг қутқусига учди, ноқонуний хатти-ҳаракатларга қўл урди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

2013 йил 5 апрелда Бухоро туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор сифатида Жўрабек Жўраевни рўйхатдан ўтказиб қўйган И.Жўраев амалда фаолиятни ўзи юрита бошлади. Ўша пайтдан 2014 йилнинг сентябрь ойига қадар 4 миллиард 147 миллион 141 минг сўмлик ёғоч маҳсулотларини сотишдан тушган нақд пул белгиланган тартибда банкка топширилмасдан, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари бузилди.

Бундан ташқари, у Рўзимурод Ботиров номига якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини очиб, рўйхатдан ўтказади-ю, фаолиятини ўзи юритади. 2015 йилнинг июнь ойидан 2015 йилнинг октябригача 766 миллион 74 минг сўм миқдоридаги нақд пуллар банкка топширилмайди. Якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган Илёс Жўраев 2015 йилнинг июнь ойидан 2016 йилнинг февраль ойига қадар 2 миллиард 134 миллион 675 минг сўмлик ёғоч маҳсулотларини сотиб, пулни банкка топширмайди.

Аммо унинг бу хатти-ҳаракатлари жазосиз қолмади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72051 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37411 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21683 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81643 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62029 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1939 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1286 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1094 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 465 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 813 Маданият
Кўпроқ янгиликлар