Болгария парламенти паранжи кийишни тақиқлади

Жаҳон 30 Сентябрь 2016 6087

Болгария парламенти депутатлари жамоат жойларида юзни беркитувчи кийим кийишни тақиқловчи қонунни қабул қилдилар. Бу ҳақда Bourgas.ru портали хабар бермоқда. 

Қонунга кўра, юзни беркитиб турувчи ниқоб, паранжи, рўмоллар ва бошқа шунга ўхшаш элементлар кийиш тақиқланди.
 
Қоидабузарлар биринчи қоидабузарлик учун 200 лев (100 евро) ва кейинги ҳар бир қоидабузарлик учун 1,5 минг лев (750 доллар) жарима тўлайдилар.

Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу масала бўйича овоз беришда мамлакатдаги туркларни тақдим қилувчи депутатлар иштирок этмади. Уларнинг фикрича, бу қонуннинг амалга оширилиши ахлоқ меъёрларининг бузилиши ва диний тоқатсизликнинг авж олишига олиб келади.     

Ҳукмрон партия тақиқлов диний туйғулар ва анъаналарга тажовуз қилиш билан боғлиқ эмаслиги ҳамда мамлакат хавфсизлик ва видеокузатув самарадорлигини оширишга қаратилгани таъкидлаб ўтилди.

Болгарияда жами 7,2 млн кишидан ислом динига эътиқод қилувчилар 860 минг кишини ташкил қилади. Бу ерда одатда мусулмон аёллар паранжи ёки ҳижоб киймайдилар. 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар