Эстонияда рус тилида чиқадиган сўнгги кундалик газета ёпилди

Жаҳон 30 Сентябрь 2016 3614

Эстонияда ҳар куни рус тилида чоп этиб келинган Postimees газетаси ёпилган. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар берди.

Қайд этилишича, 29 сентябрь куни Postimees газетасининг охирги сони чоп этилди.

Шу билан бирга шу таҳририят томонидан нашр этиб борилган «День за днем» номли ҳафталик нашр фаолияти тўхтатилади. Ўқувчилар охирги марта бу газетани 1 октябрь куни ўқишади.

AS Postimees Grupp бу ҳолатни интернет нашрлари бўлмиш Rus.Postimees.ee, Limon.ee ва Krasotka.ee сайтларининг ўқувчилари сони икки баробар кўплиги билан изоҳлаган.

«Кейинги йилларда Эстонияда рус тилида чиқувчи барча газеталарнинг обуначилари кескин даражада қисқарди. Шу билан бир вақтда рус тилидаги онлайн-нашрлар ўқувчилари сони тезлик билан ўсди», — деган нашр бошқарув кенгаши раиси Пеэп Кала.

AS Postimees Grupp томонидан аниқлик киритилишича, обуначиларнинг олдиндан қилинган тўловлари қайтариб берилади.

2015 йилнинг сентябрида Эстонияда Қрим Россияга қўшиб олиниши ортидан рус тилида фаолият кўрсатувчи телеканал очилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50332 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15996 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 97904 Ўзбекистон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 73 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 30 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 102 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Саломатлигингизга бефарқ эмасмисиз – бу йўлда Azim Zomin Shifo сизга кўмакчи бўлади
09:00 2718 Lifestyle
Фототехника ишлаб чиқарувчи Polaroid компанияси смартфонлар бозорига қайтмоқчи
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2533 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар