Францияда 40 ёшли эркак паспортга кулимсираб суратга тушиш ҳуқуқи берилиши учун курашмоқда, деб хабар бермоқда Sky News.

Таъкидланишича, эркак давлатни "ўз ҳокимиятини суиистеъмол қилишда" айблади. Эркакка Мона Лиза каби жилмайиб тушган суратни паспортда ишлатиш тақиқланди. Унинг суратдаги юз ифодаси "бироз мийиғида кулишдек" баҳоланган.

Эркак ҳукуматнинг бу қарори устидан судга шикоят берган. Унинг айтишича, Францияда одамларга паспортга жилмайиб тушишни тақиқловчи қонунни бекор қилиш керак.

Нашрнинг таъкидлашича, Францияда қоидага кўра, одам паспортга суратга тушаётганда кулмаслиги ва бетараф юз ифодасига эга бўлиши керак.