Франциянинг Дижон шаҳрида мижоз Apple Store’да компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизмати секин ишлашидан норозилик сифатида ўнлаб гаджетларни синдирди.

Бу ҳолат акс этган видеода ёш йигит гаджетларни петанк ўйнаш учун мўлжалланган пўлат шарча ёрдамида синдирганини кўриш мумкин. Уни дўкон қўриқчиси қўлга олиб,  ташқарига чиқариб ташламагунча мижоз  ўндан кўпроқ қурилмага шикаст етказган.

Шундан кейин йигит қочишга уринган, бироқ буни қила олмаган. Маълум қилинишича, қўлга олинган гумонланувчи полицияга топширилган ва ҳибсда ушлаб турилибди.