Француз авиацияси Мўсул яқинида ИШИД жангариларини бомбалади

Жаҳон 30 Сентябрь 2016 8423

Франциянинг «Шарль де Голль» авиаташувчи кемаси бортидан учган Rafale русумли қирувчи самолётлари Ироқнинг Мўсул вилояти ҳудудида жойлашган жангариларга илк зарбаларни йўллади. Бу ҳақда BFMTV хабар тарқатган.

«Авиаташувчининг ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига етиб келиши Францияни бу амалиётларда иштирок этаётган давлатлар орасида самолётлар сони бўйича иккинчи ўринга олиб чиқди», — деган телеканалга берган интервьюсида дивизия генерали Винсент Деспорт. Бунгача Иордания ва БААдаги аэродромларда Франция Ҳарбий-ҳаво кучларининг 12та самолётлари жойлашган ва бу самолётлар АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция таркибида иштирок этиб келмоқда эди.

Хабар қилинишича, айни дамда 1 ҳафта олдин Тулон портидан йўлга чиққан «Шарль де Голль» авиаташувчиси Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида, Кипр яқинида тўхтаган.

Бу Франциянинг учинчи миссиясидир. Бу ҳудудда Россия флоти қисмлари ҳам жойлашган бўлиб, икки томон ўзаро мувофиқликда ҳаракатланади.

«Айни вақтда "Шарль де Голль" Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида бўлиб турибди. У ерда россияликлар ҳам бор. Биз Владимир Путин билан ахборотлар алмашган ҳолда ҳаракатланишга келишиб олдик. Бу иш аввал қандай бажарилган бўлса, бундан кейин ҳам шундай давом эттирилади», — деган Франция президенти Франсуа Олланд.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар