Камида 2,09 миллион киши Хитойга ёпирилган "Меги" тўфони келтирган талофатлар туфайли ёрдамга муҳтож аҳволда қолди. Бу ҳақда ХХРнинг фуқаролик вазирлиги маъмурияти маълум қилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, тўфон Чжэцзян, Фуцзянь ва Цзянсу вилоятларидаги 16 шаҳар ҳамда 107 уездга зарар етказган. Дастлабки кунда шошилинч тартибда ҳудудлардан 656 минг киши эвакуация қилинган. Тўфон оқибатида 1200дан ортиқ уй вайрон бўлган, 10 мингдан ортиқ бино вайрон бўлган.

Табиий офат келтирган тўғридан-тўғри иқтисодий зарар миқдори 5,53 миллиард юанни (829 млн доллар) ташкил қилган.

Тўфондан энг кўп зарар Чжэцзян вилоятига етган. Бу ҳудудда тўфон ортидан юз берган кўчки туфайли 7 киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши бедарак кетди. 

Маълум қилинишича, Фуцзянь вилоятида тўфон туфайли 5 киши ҳалок бўлган.

Сешанба куни "Меги" тўфони Хитойнинг шарқий қирғоқларига етиб келди. Ҳукумат фавқулодда ҳолатнинг учинчи даражасини эълон қилди ва Гуандун, Фуцзянь,  Чжэцзян, Цзянси ва Хунань вилоятларига табиий офат оқибатларига қарши курашиш учун махсус гуруҳларни йўллади.