Якунланиб бораётган 30 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Бугундан Ўзбекистон президентлиги учун сайловларда номзодлар расман илгари сурила бошланади

2016 йилнинг 2 сентябрида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида инсульт касаллигидан вафот этган эди.

>>>  Батафсил.

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат ўқитувчи ва мураббийларига байрам табригини йўллади.

>>>  Батафсил.

Интернетни лол қилган олтин тўй: тантанада келин евродан либос кийди

Словакияда истиқомат қилувчи 19 ёшли Ева ва 20 ёшли Лукаснинг тўйида олинган видеотасвир Youtube'нинг хитига айланди.

>>> Батафсил.

Интернет фойдаланувчиларини янги видео ҳайратга солмоқда

Milliy телеканали ижодкорлари томонидан янги видеоролик тайёрланди.

>>> Батафсил.

Ҳалабда жангарилар исталган биноларини, ҳатто масжидларни ҳам вайрон қилмоқда

Суриянинг Ҳалаб вилоятида ўт очишлар нафақат турар-жой биноларига, балки масжидларга ҳам қаратилмоқда.

>>> Батафсил.

Меркель ва Обама Россиянинг Ҳалабга бераётган авиазарбаларини қоралади

АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель, уларнинг таъбири билан айтганда, Россия ва Сурия ҳукуматининг мамлакат шарқидаги Ҳалаб шаҳрига бераётган варварларча ҳаво зарбаларини қоралашди.

>>> Батафсил.

Венесуэла раҳбари "биринчи рақамли душман" кимлигини маълум қилди

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатнинг мухолиф парламенти раҳбари Энри Рамосни "халқнинг биринчи рақамли душмани", эканини таъкидламоқда.

>>> Батафсил.

Париж автомобиль томошасининг концепт-карлари

Париж автосалонида яқин келажакда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган автомобиллар намуналари намойиш этилди.

>>>  Батафсил.

Mercedes компаниясидан янги яхтани кутиб олинг — Silver Arrow of the Seas

Mercedes-Benz компанияси ўзининг янги ҳашаматли автомобиллари қаторини дабдабали яхта ишлаб чиқариш билан янги харидорларни ўз маҳсулотларига жалб қилмоқчи кўринади.

>>> Батафсил.

"Lose It!" иловаси суратга қараб таомнинг калориясини аниқлаб беради

"Lose It!" мобил иловаси ортиқча вазнни назорат қилиш учун янги функцияга эга бўлди: унинг ёрдамида нонуштангизни суратга олиб, ундаги калория миқдори ҳақида маълумот олишингиз мумкин бўлади.

>>> Батафсил.

Энг тез велосипед янги рекорд ўрнатди

Канадалик муҳандис Тодд Рейчарт Aerovelo Eta велосипедида тезлик бўйича янги рекорд ўрнатди.

>>> Батафсил.

Одил Аҳмедов «Ницца»га қарши ўйин вақтида жароҳат олди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Россиянинг «Краснодар» клубида сафида 29 сентябрь оқшомида Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Франциянинг «Ницца» жамоасига қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.

>>>  Батафсил.