30 сентябрь куни Тошкентда «ЛУКОЙЛ» ОАЖ ва «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ўртасида нефть ва газ саноати учун кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди. 

Ҳужжатда ўқув-ишлаб чиқариш йўналишида икки компания ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий тамойиллари ва шартлари белгиланган. Келишувга «ЛУКОЙЛ» ташкилий тузилмани ривожлантириш ва ходимларни бошқариш Департаменти бошлиғи Юрий Пихтовников ва «Ўзбекнефтгаз» Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Сайидовлар имзо чекдилар. 

Келишув халқаро компанияларда миллий кадрларни тайёрлаш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро анжуман доирасида имзоланди. Анжуман ташкилотчилари сифатида - Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ (ЛУКОЙЛнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари оператори), «Ўзбекнефтгаз» ҳамда И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали номлари тилга олинди.