МДҲдаги энг йирик банклар рейтингидан Ўзбекистоннинг 11та банки жой олди

Иқтисодиёт 30 Сентябрь 2016 14447

«Россия сегодня» ахборот агентлигининг «РИА Рейтинг» рейтинг агентлиги МДҲ давлатлари банк сектори борасида тадқиқот ўтказиб, МДҲнинг энг йирик 200та банки рейтингини («РИА Рейтинг. Банки СНГ-200») тузиб чиқди. Бу МДҲ банклари бўйича олтинчи марта эълон қилинган йиллик рейтинг бўлди. МДҲдаги 1000га яқин банклар орасидан энг йирик 200та банк қаторидан Ўзбекистоннинг 11та банки ҳам жой олган.

Бу рейтинг очиқ маълумотлар - банкларнинг молиявий ҳисоботлари, статистик бюллетенлар ва бошқа эълонлар асосида тузилган.

200таликнинг жами активлари ҳажми 2016 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра 1,19 миллиард долларни ташкил қилган, бу эса ўтган йилгидан 19 фоизга (278 миллиард доллар) кам ҳисобланади.

Ўтган йилги рейтингда 43-ўринда қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бу йилги рейтингда 30-ўриндан жой олди.

Ўзбекистоннинг қолган банклари қуйидаги ўринларда жойлашди: Ўзсаноатқурилиш банк 58-ўрин, «Асака» банки 65-ўрин, Ипотека банк 93-ўрин, Қишлоқ қурилиш банк 95-ўрин, Халқ банки 112-ўрин, Агробанк 117-ўрин, Ҳамкорбанк 124-ўрин, КDB банк Ўзбекистон 138-ўрин, Ипак йўли банки 176-ўрин ва Капиталбанк 179-ўрин.

Рейтингга жами бўлиб 11та мамлакат: Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина банклари киритилди.

Рейтингда Россиянинг «Сбербанк»и биринчи ўринда қайд этилди. Бу банкнинг 2015 йил якунлари бўйича жами даромади 3,58 миллиард доллар бўлган (рейтингдаги барча банкларнинг умумий даромадидан 33 фоизлик улуш). Умуман олганда, рўйхатдаги 1-ўриндан 12-ўрингача бўлган поғоналарнинг барчасини Россия банклари эгаллаган. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар