Америка ҳукуматининг Сурия инқирози бўйича Москва билан ҳамкорликка барҳам бериши террорчиларга туҳфа бўлади. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова шундай фикрни билдирган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ давлат котиби Жон Керри берган баёнотга кўра, Вашингтон Москва билан Суриядаги инқирозга барҳам беришга қаратилган мулоқотга чек қўяди. Шундан сўнг, Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест айтганидек, икки мамлакат ҳамкорлиги "кутилган натижани бермаган".

Захарованинг хотирлашича, Вашингтон узоқ вақт Сурияда террорчиларнинг мавжудлигини инкор этиб келган. 

"Агар Вашингтоннинг таҳдидлари аниқ қарорга айланса, — Оқ уй террорчиларни ўз паноҳига олганига шубҳа қолмайди. Шу билан террорчилар кўчасида катта байрам бошланади", — деб ёзган дипломат Facebook саҳифасида.

ТИВ вакилининг қайд этишича, АҚШ олдин ҳам бир неча маротаба террорчиларга "ҳадя"лар тақдим этган. Хусусан, Захарова Вашингтоннинг "Жабҳат ан-нусра" террорчилик гуруҳини содиқ мухолифатдан ажрата олмаётганини фикрининг исботи сифатида келтирган.