Американинг спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи машҳур Nike компанияси “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан умрбод шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.Uz ёзмоқда

Ҳозирда шартноманинг молиявий томонлари ошкор қилинмаяпти. Роналду сентябрь ойида Nike билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаганди. Агар томонлар бу борада келишувга эришадиган бўлса, компания Роналду билан умрбод шартнома тузади.  Бугунга қадар компания баскетболчи Майкл Жордан, бразилиялик футболчи Роналдо билан ҳам шундай битим имзолаган.