ОАВ: WhatsApp, Viber ва Telegram’дан фойдаланган россиялик амалдорлар ишдан ҳайдалади

Жамият 30 Сентябрь 2016 4585

Россиялик амалдорларга ишдаги маълумотларни сертификатга эга бўлмаган алоқа иловалари — WhatsApp, Viber, Telegram’да муҳокама қилиш тақиқланди. Бу ҳақда "Известия" хабар бермоқда.

Ушбу қоидани бузган амалдорга нисбатан интизомий чоралардан тортиб, ишдан ҳайдалишгача бўлган жазолар қўлланилади.

Газета берган маълумотга кўра, ушбу қоидаларга амал қилишга бўлган масъулиятни ошириш мақсадида ишга федераль хавфсизлик хизмати жалб этилиши мумкин. Мазкур масалага оид ҳужжат 2017 йилнинг биринчи кварталида тайёр бўлади.

"Известия"нинг маълум қилишича, ҳукумат амалдорларга оммавий мессенжерларорқали шахсий масалалар бўйича ёзишма олиб боришни тақиқлашни режалаштирмаган.

Кўпроқ янгиликлар