АҚШ президенти Барак Обама ҳукуматни президентлик сайловларидан кейинги давр – 9 декабргача молиялаштиришни узайтирувчи бюджет лойиҳасини имзолади, деб маълум қилди Оқ уй.   

АҚШ конгресси вакиллар палатаси 28 сентябрда сенат ортидан ҳукумат ишининг тўхтатиб қўйилмаслиги учун уни молиялаштиришни узайтириш қарорини қўллаб-қувватлади. Қарор молиявий йил якунланиши муносабати билан 30 сентябргача қабул қилиниши керак эди, акс ҳолда федерал муассасалар номаълум муддатга ёпилиши мумкин эди.