Pokemon GO дастурчилари Гаага суди олдида жавоб беради

Технология 30 Сентябрь 2016 5494

Нидерландия ҳукумати Pokemon GO дастурчиларига қарши даъво иши очишди. Бунга қўриқланувчи ҳудудларда чўнтак махлуқлари овига киришган оломон сабаб бўлган. 

Гап ҳар куни ноёб ва қимматбаҳо покемонлар пайдо бўлувчи Kijkduin соҳиллари ҳақида бормоқда. Ҳукумат вакиллари минглаб кишиларнинг қумтепаликларга зиён етказишидан хавотирга тушишмоқда. 

Нидерландия ҳукумати ўйин дастурчиларининг тунги соат 23:00дан эрталабки соат 7:00гача соҳиллардан чўнтак махлуқларини йўқ қилишни талаб қилмоқда. Улар август ойидан бери Niantic компанияси билан алоқага чиқишга уринишмоқда, бироқ бунга жавоб олишмади. Натижада фақат судга мурожаат қилиш қолди. The Guardian нашри маълумотига кўра, мазкур иш жорий йилнинг 11 октябрида Гаага судида кўриб чиқилади. 

Ҳукумат ўйин дастурчиларига у қадар кескин талаб қўймади, улар тунги вақтда соҳилга кирилмаса, бу Pokemon GO ўйинчилари учун муносиб жойлигича қолишини таъкидлашган. 

Ўз навбатида франшизага лицензия берувчи The Pokemon Company'нинг маълум қилишича, Niantic баъзи ҳудудлардан покемонларни олиб чиқиш ҳамда муайян объектларни покестоплар рўйхатидан чиқариб ташлаш тўғрисидаги мурожаатлар билан танишиб чиққан. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар