Россия Марказий банки Россияда 2018 йилда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати шарафига пластикдан ишланган эсдалик банкнотасини чиқариши мумкин. Бу ҳақда "Известия" нашри хабар бермоқда. 

Банк раиси биринчи ўринбосари Георгий Лунтовскийнинг айтишича, эсдалик банкнотаси юз рубллик купюра бўлади. У 20 млн экземплярда чиқарилади.

"Биз бу банкнота нафақат Россияда, балки бутун дунёда танилишини, у нафақат коллекционерлар, балки футбол ишқибозлари томонидан ҳам талабгир бўлишини истаймиз", деб айтди Лунтовский.

Ҳозирда Швейцария ва Буюк Британияда банкноталар чиқаришда пластикдан фойдаланилмоқда.