Англия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Гарет Саутгейт «МЮ» ҳужумчиси Уэйн Рунини миллий терма жамоа сардори сифатида қолдиришга қарор қилди.

BBC хабарига кўра, Саутгейт Уэйнга қўнғироқ қилиб, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирган.

Саутгейт Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс истеъфога чиқарилганидан кейин олдиндаги 4та учрашувда жамоани бошқарадиган бўлди. 

Қайд этиш керакки, Руни сўнгги ўйинлардаги ишончсиз ҳаракати туфайли «МЮ»нинг асосий таркибига кирмай қолган ва журналистларнинг танқидлари остида қолган эди.