Словакияда истиқомат қилувчи 19 ёшли Ева ва 20 ёшли Лукаснинг тўйида олинган видеотасвир Youtube'нинг хитига айланди. Моддий фаровонлик кўз-кўз қилинган видео бир неча кун ичида 300 мингдан ортиқ марта кўрилди. 

Ролик "love story" кўринишида яратилган бўлиб, унда аввал ёшларнинг танишуви, уларнинг оила аъзолари, никоҳдан ўтиш маросими ва тўй базми акс эттирилган лавҳалар намойиш этилган. Ноз-неъматларга тўла базм дастурхонига алоҳида урғу берилган.

Ролик якунида келиннинг кўйлаги меҳмонлар томонидан 100 ҳамда 500 евролик купюралар билан қопланган.