Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова «Тошкент опен – 2016» халқаро турнирининг жуфтлик баҳсларида япониялик Хироко Кувата билан ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Нуфузли турнирнинг биринчи даврасида Нигина ва Хироко польшалик Катарижан Питер ва испаниялик Силвия Солер-Эспиносани 7:5, 7:5 ҳисобида, чорак финалда украиналик Людмила ва Надя Киченокларни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Н.Абдураимова ва Х.Кувата турнирнинг ярим финал учрашувида голландиялик Деми Шуурс ҳамда чехиялик Рената Ворацовага қарши кортга чиқади.