Туркия Сурия билан чегарада 911 километрли девор қуради. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

«Биз Сурия билан 911 км.ли чегара ёпилишини истаймиз. У 2017 йилнинг баҳорига келиб, тўлиқ ёпилади», — деди Ишик.

Туркия ҳукуматининг айтишича, девор мамлакат ҳудудига Сурия орқали кириб келаётган ноқонуний муҳожирларнинг олдини олишга қўл келади. Айни дамда Туркия ўзида 3 млн суриялик қочқинни қабул қилган.