Уфада ёнаётган уйнинг тўққизинчи қаватидан сакраган эркак ҳалок бўлди (видео)

Жамият 30 Сентябрь 2016 7681

Уфада янги қурилаётган кўп қаватли уйда чиққан ёнғиндан қочган эркак тўққизинчи қаватдан сакраб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бошқирдистон фавқулодда вазиятлардаги манбага асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.

"Ишчи ёнғиндан қочиб, тўққизинчи қаватдан сакраган ва ҳалок бўлган", — деган агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, қурилаётган бинода полга тўшаладиган махсус тўшама 100 кв метр майдонда ёниб кетган. 

Айни дамда ёнғинга қарши 41 нафар киши ва 17 та техника воситаси курашмоқда.

ФВВнинг ҳудудий бошқармаси хабарига кўра, бино ичидан 10 нафар киши эвакуация қилинган.

Кўпроқ янгиликлар