Интернетда 8та хўтик (курра, ёш эшак) илк марта яшил ўтлоқни кўрганида чўчиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Саҳрода туғилиб ўсган жониворлар Калифорниядаги ранчога олиб келинган.

Видеода фургондан тушган жониворлар даставвал ортга тислангани, кейин атрофдаги яшил ўтларнинг нималигини англашга уринаётгани кўринади.