Jaguar компанияси янги авлоддаги  XF универсали пайдо бўлганини машинанинг ниқобланган синов прототипининг суратларини чоп этиб тасдиқлади. Шу билан бирга британияликлар ўз моделларининг Sportbrake-модификацияларини уларга қизиқиш кам бўлгани сабаб чиқармасликлари ҳақида гаплар юрганди.

Jaguar XF Sportbrake модели XF седани негизида қурилади. Седандан универсалга ёруғлик-диодли бош оптика ўтади, кузовнинг орқа қисми эса F-Pace кроссовери услубида бажарилади.

Машина юкхонасининг ҳажми 600 литрни ташкил қилади, орқа ўриндиқлар тахланган ҳолда эса 1700 литргача етади.

Моторлар қаторига Ingenium оиласига мансуб икки литрли бензин ва дизель моторлар ҳамда 3 литрли, 6 цилиндрли мотор киради. Универсалнинг S-модификацияси 3 литрли ва 380 от кучига эга компрессорли 6 цилиндрли мотор олади.

XF Sportbrake’нинг SVR экстремал версияси пайдо бўлиши ва Audi RS6’га рақобат ташкил қилиши мумкин. 

Дастлабки маълумотларга кўра, янги модель 2017 йилда Франкфурт моторшоусида илк бор намойиш қилинади.