Техас штати суди Apple Inc. корпорациясини VirnetX Holding Corp. компаниясига тааллуқли технологиядан ноқонуний фойдалангани учун 302,4 млн доллар жаримага тортди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Маълум қилиншича, Apple VirnetX компаниясига тааллуқли иккита патент қоидасини бузган. Улардан бири FaceTime видеоқўнғироқлар дастури бўлса, иккинчиси абонентга рақамли тизимда телефильмлар ва дастурларни етказиб берувчи (VoD) дастуридир.

Нашр маълумотига кўра, VirnetX бир неча бор Apple’га нисбатан даъво киритган. Масалан, 2012 йилда ҳам мана шундай ҳолат кузатилган эди. Ўшанда Apple 368 млн доллар тўлаши керак эди, бироқ апелляция суди бу қарорни рад этган эди.