Бадиий гимнастика бўйича 2004 йилги Олимпиада чепмиони, россиялик Алина Кабаева бадиий гимнастика россиялик спортчиларга рақобат йўқлиги сабабли камроқ элементлар бажарилаётгани туфайли Олимпиада дастуридан олиб ташланиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

"Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада албатта қизларимиз учун қайғурдим, бироқ мен иштирок этганда бизлар 18 та элемент бажарардик, ҳозир эса 9 та элемент бажарилишидан ранжидим. Соддалаштириш юз берди. Спорт гимнастикасида америкаликлар биздан 2 балл кўпроқ ютаётган бир пайтда, бизга бадиий гимнастикада рақобат бўлиши учун тўхташни айтишмоқда, чунки бошқа давлатлар ортимиздан улгура олмаяпти. Бироқ барибир рақобат йўқ – Россия яна ютмоқда.

Мен бизнинг спорт тури Олимпиада дастуридан олиб ташланмаслиги учун жуда қайғурмоқдаман. Бадиий гимнастикада рақобат йўқ эмас, у шунчаки соддалашиб кетди. Агар барча рақс тушиб, шу 9 та элементнигина бажараверса, бу қизиқ бўлмайди. Унда бу спорт тури олиб ташланиб, ўрнига акробатика қўшилади", деб айтди Кабаева Биринчи канал эфирида.