АПЛнинг 7-туридан ўрин олган учта ўйинда ғолиб аниқланмади

Спорт 01 Октябрь 2016 3459

Англия Премьер-Лигасининг 7-туридан ўрин олган учта учрашув поёнига етди. 

"Сандерленд" уйда "Вест Бромвич"ни қабул қилди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. "Уотфдорд" эса 7-турда ўз майдонида "Борнмут" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Яна бир учрашувда томонлар ғолиб жамоани аниқлай олмади. Мавсумни жуда омадсиз бошлаган "Вест Ҳэм" эса "Мидлсбро" билан муроса кўчасини танлади. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Дастлаб Кристиан Стуани "Мидлсбро"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 57-дақиқада эса Дмитри Пайет мувозанатни тиклади. 

"Сандерленд" – "Вест Бромвич" 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 35 Шадли, 1:1 – 83 ван Анхолт. 

Огоҳлантиришлар: Якоб (27), Кирхгофф (36), Макклейн (69), Эванс (90).

"Уотфорд" – "Борнмут" 2:2 (0:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 31 Уилсон, 1:1 – 50 Дини, 1:2 – 62 Кинг, 2:2 – 65 Саксесс. 

Огоҳлантиришлар: Предль (12), Уилшер (20), Перейра (28), Смит (41), Фрэнсис (45), Бехрами (56), Станислас (89).

"Вест Ҳэм" – "Мидлсбро" 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 51 Стуани, 1:1 – 57 Пайет. 

Огоҳлантиришлар: Обианг (11), де Рон (62), Стуани (80), Барраган (88), Арбелоа (90).

Кўпроқ янгиликлар