Audi Мексикада янги заводини ишга туширди

Технология 01 Октябрь 2016 4559

Шимолий Америкада Германиянинг Audi компаниясига тегишли биринчи завод ўз ишини бошлади. У Мексиканинг Пуэбла штати Сан-Хосе-Чьяпа шаҳрида жойлашган бўлиб, 4 300 кишини иш билан таъминлайди. Заводнинг қуввати йилига 150 минг автомобиль ишлаб чиқаришни ташкил этади. Компаниянинг мазкур заводида йиғиладиган илк машинаси шу кунларда тақдимоти бўлиб ўтган Audi Q5 кроссовери бўлади. 

Завод қурилишига 1 млрд евро атрофида маблағ сарфланган. 

«Бизнинг Мексикадаги фабрикамиз Audi компаниясининг «ақлли» заводига яққол мисол бўла олади. У, компьютер симуляцияси ёрдамида фойдаланишга топширилган илк завод бўлди, — дея изоҳ берган Audi бошқаруви аъзоси Хуберт Вальтль. — Биз ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириб, заводни одатдагидан 30 фоиз тезроқ ишга туширдик».

Таъкидлаш керак, яқингинада Мексикада яна бир автомобилсозлик компанияси – Kia Motors ўз заводини очганди. Йилига 400 000 минг дона ишлаб чиқарилувчи саноат майдонига корейслар 3 миллиард доллар сармоя киритишган.

 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46456 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7266 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18565 Ўзбекистон
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1666 Спорт
Кўпроқ янгиликлар