Ўрта оғир вазнда иштирок этувчи британиялик боксчи Майк Тоуэлл ўзининг ҳамюрти Дэйл Эвансга қарши жангда олинган жароҳатлардан вафот этди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Боксчилар ўртасидаги жанг 29 сентябрда Глазгода бўлиб ўтганди. Жанг вақтида Тоуэлл оғир нокаутга учраган ва рингдан замбилларда олиб чиқиб кетилган ҳамда шифохонага етказилган.

Боксчининг менежери Тоуэлл олинган жиддий жароҳатлардан фақатгина ўпкани сунъий шамоллатувчи қурилма ёрдамида нафас олаётганини маълум қилган. Бахтга қарши, боксчи ўзига келмай  , 1 октябрга ўтар кечаси 26 ёшида оламдан кўз юмди.