Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШнинг сурияда ўтказаётган сиёсатини танқид қилиб, уни иккиюзламачи деб атади.

"Биз АҚШ Сурияда иккиюзламачи сиёсат ўтказаётганини кузатмоқдамиз. АҚШ раҳбариятининг бир қисми террорчилар билан бирга ҳаракат қилмоқда, бошқа қисми эса бизнинг хавотирларни (суриялик курдлар мудофаа кучлари билан ҳамкорлик) ҳисобга олмоқда. Мен ишонаманки, АҚШ яқин орада муносабатларимизни мақбул даражага келтиради", деб айтди Эрдўған Анқарада парламентнинг кузги сессияси очилиши вақтида. 

Эрдўған, шунингдек, АҚШ конгрессини 2001 йил 11 сентябрдаги теракт қурбонларига Саудия Арабистони устидан судга даъво аризаси беришга рухсат берувчи қонунни қабул қилгани учун танқид қилди. 

"Бу омадсиз қарордир, у жиноят учун шахсий жавобгарлик тамойилига амал қилмайди. Биз бу нотўғри қарор иложи борича тезроқ бекор қилинишини кутиб қоламиз", деб айтди Эрдўған.