Эрдўған Туркияда янги конституция қабул қилиниши зарурлигини айтди

Жаҳон 01 Октябрь 2016 5247
Фото: Getty Images

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айтишича, яқин орада янги турк  конституцияси пайдо бўлиши керак.

"Биз тез фурсатларда янги конституцияни қабул қилишимиз лозим. Камида асосий қонунга катта кўламдаги ўзгартиришлар қабул қилиш зарур", деб айтди Эрдўған ёзги таътиллардан кейин парламент сессияси очилишида. 

Эрдўғаннинг айтишича, у 15 июлдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин конституцияни тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган илк қадамларни ижобий баҳолайди. "Мен президент сифатида миллий хоҳиш асосида барча муаммолар ечимини кўзда тутувчи конституцияни тайёрлаш бўйича ишларни қўллаб-қувватлайман. Мен умумхалқ тарзда сайланган президент сифатида миллат олдидаги жавобгарлигимни ҳис қиламан", деб қўшимча қилди Эрдўған.      

Эрдўған аввал амалдаги конституция ўрнига янгисини тайёрлаш кераклигини бир неча бор айтиб ўтган. Амалдаги турк конституцияси 1982 йилда Туркияда 1980 йилда содир этилган ҳарбий тўнтарувдан кейин қабул қилинган. Янги конституция устидаги ишлар июлдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин Адолат ва тараққиёт партияси ташаббуси билан бошланди.

 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар