Ибраҳимович еврокубокларда 7 та клуб сафида тўп урган учинчи футболчи бўлди

Спорт 01 Октябрь 2016 4543

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Европа лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Луганскнинг "Заря" дарвозасига ягона тўпни киритди ҳамда ўз фаолиятидаги навбатдаги натижани ўрнатди. Швециялик юлдуз УЕФА мусобақаларида 7 та турли клуб учун гол урган учинчи футболчи бўлди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида маълум қилинди. Бундай натижага аввал руминиялик Адриан Муту ва норвегиялик Жон Карью эришганди.

Ибраҳимович бунгача еврокубок мусобақаларида Голландиянинг "Аякс", Италиянинг "Ювентус", "Интер" ва "Милан", Испаниянинг "Барселона" ва Франциянинг "ПСЖ" клублари учун гол урган. Златаннинг ҳисобида еврокубок мусобақаларида ҳаммаси бўлиб 52 та тўп бор, футболчи улардан 49 тасини Чемпионлар Лигаси, 3 тасини Европа лигасида киритган.

Кўпроқ янгиликлар